2021 йил glavnaya Популярные новости

1 февралдан қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади

1 февралдан бошлаб қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотуви тўхтатилади. Шу кундан эътиборан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

2021 йил 1 февралдан бошлаб барча турдаги (талаба, ўқувчи, нафақа ҳамда аҳоли учун) мўлжалланган қоғоз кўринишидаги ойлик йўл чипталари сотувга чиқарилмайди. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат хабар бермоқда.

Шунингдек, 1 февралдан имтиёзли электрон ойлик йўл чипталари учун белгиланган кунлик тарифлар фаоллаштирилади.

Электрон ойлик йўл чипталарини биринчи бор харид қилаётган йўловчиларнинг транспорт карталарида 30 кунлик тариф автоматик тарзда ёқилади

Сотиб олинган электрон ойлик йўл чипталаридаги тарифлар биринчи тўловни амалга оширган кундан бошлаб, тарифда белгиланган кунга қадар амал қилинади.

Аввалроқ, «Газета.uz» Транспорт карталарини қаердан сотиб олиш, қандай тўлдириш, улардан фойдаланиш ва транспорт картасини сотиб олмасдан транспорт учун пул тўлаш бўйича қўлланма эълон қилган эди.

loading