2020 йил glavnaya

1 октябрдан Ўзбекистонда авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди

Жорий йилнинг 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди.

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, аввал жорий қилинган чекловлар бекор қилинади.

Масъул идораларга чет давлатлар мутасадди идоралари билан музокаралар ўтказиб, барча турдаги халқаро қатновлар (авиа, темир йўл, автобус қатновлари) сонини кўпайтириш бўйича топшириқ берилди.

1 октябрдан бошлаб, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон билан чегарада жойлашган автойўл ўтказиш пунктлари орқали Ўзбекистонга кираётган шахслар коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтган ҳолда 14 кунга меҳмонхона ёки уй карантинига юборилади.