2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди.
2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди.
2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.
Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди:
Қирғизистон — 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8%),
Қозоғистон — 424,1 минг киши (28,2%),
Тожикистон — 337,5 минг киши (22,4%),
Россия — 81,6 минг киши (5,4%),
Туркманистон — 60,6 минг киши (4%),
Озарбайжон — 2,2 минг киши (0,1%) ва
Белорусия — 1,6 минг киши (0,1%)