2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

28 декабрь – Халқаро кино куни

1895 йилда Франциянинг Париж шаҳрида, Капуцин майдонидаги “Гранд-кафе”да ака-ука Луи ва Огюст Люмерлар томонидан суратга олинган илк кино намунаси томошабинларга намойиш қилинган эди. 

Комедия жанрида яратилган ушбу овозсиз фильм “Шалаббо бўлган суғорувчи” деб аталар, унда боғбон ролини илк француз актёри Франсуа Клер ижро этган. Мазкур сана дунёнинг бир қатор мамлакатларида Халқаро куно куни сифатида намойиш этилади.

Ўзбекистонда кинематографиянинг дунёга келиши машҳур ўзбек фотографи ва режиссери Худойберган Девонов номи билан боғлиқ. У 1910 йилда ўзбек киноси тарихидаги илк ҳужжатли видеолавҳаларни тасвирга олган. Унда Хива хони Асфандиёрхоннинг пойтахт кўчаларидаги саёҳати акс этган.

Илк ўзбек бадиий фильми “Ажал минораси” 1925 йилда суратга олинган.