Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонида белгиланган миллатлараро тотувлик, бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни таъминлашга доир вазифалар ижроси юзасидан вилоят ҳокимлиги ҳамда миллий маданий марказлар ташаббуси билан «Ҳалқаро бағрикенглик куни» муносабати билан Фарғона шаҳридаги Рус драма театрида байрам тадбири ташкил этилди. Унда вилоятда фаолият кўрсатиб келаётган миллий маданий марказлар фаоллари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан тадбирга байрамона кайфият бағишлашди.