Москвада икки фарзанди билан қийин аҳволга тушиб қолган она Ўзбекистонга олиб келинди.
Ана шундай тоифадаги фуқаролардан яна 3 нафари Москвадан чартер рейс орқали юртимизга олиб келинди.
Таъкидлаш жоиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради, деб хабар беради Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.