2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

ЧУҚУР ТАЪЗИЯ. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов вафот этди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли журналист ва шоир Саъдулла Ҳакимов вафот этди.

Саъдулла Ҳакимов 1951 йил 25 мартда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. 1977 йил Ўзбекистон Миллий университетининг журналистика факультетини тамомлаган.

С.Ҳакимов меҳнат фаолиятини Ғаллаорол туманида ўқитувчиликдан бошлаб, кейинчалик турли йилларда «Ўзбекистонда социал таъминот» журнали, «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», «Ўзбекистон овози» ва «Маърифат» газеталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлигида меҳнат қилди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва ҳорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси Саъдулла ҳакимовнинг  вафот этгани муносабати билан унинг оила аъзолари  ва яқинларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик билдиради!