2020 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

“Дўстлик жамиятлари тарихи: кеча ва бугун”

БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён
16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу санани Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган. Маълумки, ўтган йили Давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан бу сана юртимизда ҳафталик доирасида кенг нишонланган эди.

Бу йили ҳам халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб 9–16 ноябрь кунлари юртимизда Бағрикенглик ҳафталиги ўтказилмоқда.

Ўзбекистон бугун бутун дунё мамлакатлари учун бағрикенглик намуналарини ўзида мужассам этган давлат сифатида намуна бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг бу кўп асрлик тажрибаси ўзбек миллатига хос бағрикенглик хусусиятлари Марказий Осиё  ва бошқа ривожланган мамлакатлар учун андоза бўлиб хизмат қилади деб айта оламиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5876-сонли Фармони билан тасдиқланган “Йўл харитаси”нинг 21-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан тасдиқланган 30.12.2019 йилдаги 01-07/1-3796-сонли “Хорижий мамлакатлар билан дўстона алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш мақсадида дўстлик жамиятлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 9-бандида Дўстлик жамиятлари тарихи: кеча ва бугун” мавзусида фото-кўргазма ўтказиш белгиланган.

 

Мазкур топшириқнинг ижросини таъминлаш мақсадида бағрикенглик ҳафтаси дастури доирасида 13 ноябрь куни соат 11.00 да Тошкент фотосуратлар уйида “Дўстлик жамиятлари тарихи – кеча ва бугун” номли фотокўргазмаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси, Тошкент фотосуратлар уйи ҳамда дўстлик жамиятлари раҳбарлари ва фаоллари иштирок этишди.

 

Кўргазманинг татанали очилиш маросимида Қўмита раиси Рустамбек Курбанов Дўстлик жамиятлари фаолиятининг асосий мақсади — Ўзбекистон ва хорижий мамлакат халқлари орасида маданий-маърифий, таълим-фан соҳасидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат деди. Дўстлик жамиятларининг самарали фаолияти мамлакатимизнинг қўшни ва чет давлатлар билан алоқаларини янада мустаҳкамлашда, хориж жамоатчилигида Ўзбекистон ҳақида ижобий фикр шаклланишида, ватандошлар билан яқиндан алоқа ўрнатишда, уларга амалий кўмак беришда, Ўзбекистонда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб ўтди.

 

Кўргазмага қўйилган 100 га яқин фотасарлар дўстлик жамиятларининг кенг қиррали фаолияти ҳақида сўзлайди. Уларда ўтган давр мобайнида Ўзбекистон халқ дипломатиясини ривожланишига ҳисса қўшган дўстлик жамиятларининг фаоллари, уларнинг хорижий сафарлари, Ўзбекистонда ва хорижда ўтказилган тадбирлар ўз аксини топган.

Кўргазмада “Ўзбекистон-Греция” дўстлтик жамияти раиси Мухсин Ашуров, “Ўзбекистон-Исроил” дўстлик жамияти раиси Саидахрор Ғуломовлар ўзларининг фаолиятлари ҳақида гапириб беришди.