Удмуртия давлатчилигининг 100-йиллигига бағишлаб жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Удмуртия Республикасида “Евроосиё дўстлик кўприги” Халқаро дўстлик уйлари форуми ва Россия халқлари Конгресси ўтказилди.
8 октябрь куни онлайн тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда Қўмита бўлим бошлиғи Ф.Беков кириш сўзи билан иштирок этиб, бугунги кунда мамлакатимзда миллатлараро муносабатлар соҳасида олиб бораётган ислоҳотлар, Қўмита, мавжуд дўстлик жамиятлари ва миллий маданий марказлар фаолияти ва уларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, мамлкатда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг ўз тили, урф-одат ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга яратилган шароитлар юзасидан маълумот берди.
Шу билан бирга, Қўмитанинг хорижий давлатлардаги ҳамкор ва турдош ташкилотлар билан ҳамкорлиги масалалари юзасидан ахборот берди.
Ушбу онлайн тарзда ташкил этилган тадбирда шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон давлатлари вакиллари, шу билан бирга Россия Федерациясининг турли минтақаларидан қирқдан ортиқ вакил иштирок этди.