2021 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Европа Иттифоқи коронавирусга қарши вакцинани босим остида тасдиқлаган — ОАВ

Европа дори воситалари агентлиги (ЕДВА) коронавирусга қарши бир нечта вакцинани босим остида сертификатлаштирган. Бу ҳақда Франциянинг «Le Monde» нашри ёзмоқда.

Француз нашри «Pfizer“/”BioNTech» компаниялари вакцинасининг сифати шубҳа остига олинган ҳужжатларни ўрганиб чиққан бўлсада, Европа Иттифоқининг бир қатор юқори мартабали амалдорларининг ушбу вакцинани тезроқ тасдиқлаш талабини тўхтата олмаган.

Нашрга кўра, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен гўёки «Pfizer“/”BioNTech“ ва «Мoderna» вакциналарини 2020 йил охирига қадар тасдиқлаш зарурлиги талабини қўйган.

Аммо комиссия ходимининг нашрга айтишича, ҳар иккала вакцинада ҳамон муаммолар мавжуд.

Аввалроқ, «Pfizer“/”BioNTech» вакцинаси билан эмланганлар орасида АҚШда 55та, Норвегияда 23 та Германияда 10 та ўлим қайд этилгани ҳақида хабар берган эдик.

Литвада эса 79 нафар шифокор айнан ушбу вакцинанинг биринчи дозасини олганига қарамай коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълум қилинган.