2020 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

“Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган брифинг

БМТ Бош ассамблеясининг қарорига кўра, 1997 йилдан буён
16 ноябрь ҳар йили бутун дунёда “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонланиб келинади. Бу санани бизда, Ўзбекистонда нишонлаш ҳам яхши анъанага айланган.

Ўзбекистон бугун бутун дунё мамлакатлари учун бағрикенглик намуналарини ўзида мужассам этган давлат сифатида намуна бўлиши мумкин. Ўзбекистоннинг бу кўп асрлик тажрибаси ўзбек миллатига хос бағрикенглик хусусиятлари Марказий Осиё ва бошқа ривожланган мамлакатлар учун андоза бўлиб хизмат қилади, деб айта оламиз.

Маълумки, ўтган йили давлатимиз раҳбарининг таклифига биноан бу сана юртимизда ҳафталик доирасида кенг нишонланган эди.

Мазкур муҳим вазифаларни амалга ошириш мақсадида бу йил ҳам Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб 9–16 ноябрь кунлари “Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик” шиори остида Бағрикенглик ҳафталиги”ни ўтказиш режалаштирилган.

Ҳафталик давомида турли маданий, маънавий-марифий ва илмий-амалий тадбирлар бўлиб ўтади.

 

Дастур доирасида 9 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бағрикенглик ҳафталигига бағишлаб ОАВ ходимлари учун брифинг ташкил этилди. Унда вазирлик ва идопралар масъул ходимлари, Миллий маданий марказлар раислари ва фаоллари, дўстлик жамиятлари ижрочи директорлари, Диний конфессия вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси ўринбосари Азамат Тошев ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳусусида батафсил маълумот бериб, миллатлараро тотувликни таъминлашда Қўмита томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар юзасидан ахборот берди. Шунингдек, давлатимизда турли миллат вакилларига яратиб берилаётган шароитларга алоҳида урғу бериб ўтди.

Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Музаффар Комилов юртимизда диний эркинлик масалаларига алоҳида тўхталиб, турли динга эътиқод қилувчиларга яратилган шароитлар, диний таълимот каби масалалар ҳақида сўз юритди.

Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Зафар Мустафоқулов юртимизда мавжуд нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатиш механизми ҳақида гапириб берди.

Брифинг қатнашчилари учун ҳафталик доирасида бўлиб ўтадиган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар тарқатилди.

Ўтказиладиган тадбирлар аҳолини, айниқса ёш авлодни республикамизда яшаб турган миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ва ривожлантиришга фаол жалб этишга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.