Жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ташаббуси билан Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида 2021 йил Давлат дастурига таклифлар қабул қилиш юзасидан онлайн мулоқот ташкил этилди. Онлайн мулоқотда Қўмита бўлим бошлиғи Феруз Беков иштирок этди.
Мазкур онлайн учрашувда ўттиздан ортиқ хорижий давлатларда истиқомат қилаётган, жумладан Канада, Корея Республикаси, Россия Федерацияси, Туркиядаги ватандошлар ишитрок этишди.
Мазкур маслаҳат учрашувда jamoatchilik.uz платформасида 2021 йил Давлат дастури учун қабул қилинаётган таклифлар юзасидан фикр алмашилди, чет элдаги ватандошлар томонидан улар юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш, Ўзбекистонни ривожлантириш борасидаги ижтимоий, иқтисодий ва таълим соҳасидаги таклифлари тингланди.
Учрашув якунида 2021 йил Давлат дастури учун таклифлари доимий киритиб бориш тавсия этилди ҳамда ушбу мавзуда йил охирида яна бир бор хориждаги ватандошлар билан онлайн мулоқот ташкиллаштиришга келишиб олинди.