2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Хориждаги ватандошларимиз

Хорижий мамлакатларда яшаётган ватандошларимиз ўзларининг тарихий юртлари билан алоқаларини узмай ривожлантириб боришмоқда. АҚШ нинг Нью-Йорк шаҳридаги “Mahalla-USA” ватандошлар жамиятининг фаолиятини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

“Mahalla-USA” ватандошлар жамияти 2019 йилда ташкил этилишига қарамай кўплаб тадбирлар ўтказишган. Ушбу жамиятнинг асосий мақсади АҚШ да истиқомат қилувчи ўзбек диаспораси вакиллари орасида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар билан танитиш, маданий меросни асраб-авайлаш ва ватандошлар орасида оммалаштириш, хорижликларни халқимизнинг урф-одатлари ва кўп асрлик тарихи, маданияти билан таништиришдан иборат. Жамият ёшларнинг таълим жараёнини ўзлаштиришга ҳам катта аҳамият беради. Ҳозирги кунда ёшларга 6 ҳил йўналишда дарслар бериб борилмоқда. Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 50 дан ортиқ йигит ва қизлар билим олиш имконига эга.

   

Ташкилот фаоллари орасида АҚШдаги янги авлод ватандошларга ўз билимлари, тажрибалари билан кўмак берувчи ёзувчилар ва маданият арбоблари бор.             Жамият томонидан “Наврўз” ва Мустақиллик байрамига бағишлаб анъанавий тарзда футбол мусобақалари ватандошлар ўртасида ўтказилиб келинади.