Озарбайжон Тоғли Қорабоғни мустақил деб тан олиш орқали ҳеч қачон ўз ҳудудий яхлитлиги бузилишига розилик билдирмайди.
Бу ҳақда мамлакат президенти Илҳом Алиев «РИА Новости»га берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, келажакда Қорабоғда озарбайжонлар ва арманлар тинч-тотув яшаши лозимлиги билан боғлиқ ўз нуқтаи назарини Минск гуруҳига етказган.
У, шунингдек, зиддиятни бартараф этиш бўйича ЕҲХТ мезонларига ҳам садоқатли эканини айтган.
«Биз Арманистоннинг аввалги раҳбарияти билан бу борада яхшигина самараларга эришгандик», деди Алиев ва ўзининг Қорабоғни қайтаришга оид халққа берган ваъдасини бажаришини таъкидлади.