2020 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

Инсон ҳуқуқлари бўйича онлайн мулоқот

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази томонидан онлайн шаклда ўтказилган Халқаро инсон ҳуқуқлари куни тадбирлари, шу жумладан “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшган  шахсларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси бўлим бошлиғи Зокир Абидов иштирок этди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори А.Саидов, ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳа координатори Ж.МакГрегор, Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия миллий комиссияси раиси Тан Шри Осман бин Хошим, Ўзбекистон Республикасининг Малайзиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Р.Усманов, Малайзиянинг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Х.Ассан нутқ сўзладилар.

 

Тадбирда Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Малайзия миллий комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, тадбир давомида “Инсон ҳуқуқлари ҳимояси учун” кўкрак нишони билан инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, инсон ҳуқуқлари маданиятини ошириш ишларига муносиб ҳисса қўшганлар С.Рашидова, Д.Қобулова ҳамда Касаба уюшмалари федерацияси, “Сабр” ва “Мехрли қўллар” марказлари тақдирландилар.