2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

ЯНГИ ЙИЛ ТАБРИГИ

Азиз ватандошлар!

Қадрдон ҳамюртларимиз!

 Сизларни кириб келаётган Янги 2021 йил билан чин дилдан табриклайман. Янги йил Сизга тинчлик-хотиржамлик, файзу-барака, сиҳат-саломатлик ва албатта оилавий бахт олиб келсин. Эски йилда ушалмаган орзу-ниятларингиз янги йилда амалга ошсин!

Якунига етиб бораётган йилни кузатар эканмиз, йил давомида босиб ўтган йўлимизни ва рўй берган воқеаларни, қўлга киритилган ютуқларни шукроналик билан кўз ўнгимиздан ўтказамиз. Шубҳасиз, 2020 йил биз учун қийин, шу билан бирга самарали ва хосиятли йил бўлди, деб айтиш учун тўлиқ асосларимиз бор. Юрт равнақи, давлатимиз кўпмиллатли халқининг тинч ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида кенг кўламли улуғвор ишлар амалга оширилди.

Ана шундай оқилона сиёсат натижасида мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллатга мансуб фуқаролар жамиятимиз ижтимоий, сиёсий, маънавий ҳаётида фаол иштирок этиб, давлатимизнинг буюк келажагини таъминлаш йўлида самарали  меҳнат қилмоқдалар. Улар Ўзбекистонни ўз Ватани, тақдирларини Ўзбекистон тақдири билан  туташ, миллий маданиятлари ривожини Ўзбекистон тараққиётининг узвий қисми деб билмоқдалар.

Юртимизда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик ва ҳамжихатлик абадий бўлсин!

Янги йилингиз қутлуғ келсин!

      Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

миллатлараро муносабатлар

 ва хорижий мамлакатлар билан

дўстлик алоқалари қўмитаси раиси

Рустамбек Қурбонов