2020 год glavnaya

Юксак мукофотлар муборак бўлсин!

Мамлакатимизнинг асосий байрами – Мустақиллик куни арафасида давлат мукофотлари билан тақдирланганлар орасида кўплаб таниқли санъат ва маданият арбобларининг республикамиз ривожига, юксак малакали мутахассислар тайёрлашга салмоқли улуш қўшганлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллаталараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, юртимизда фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлар номидан мукофотланганларни самимий муборакбод этамиз!

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият ва санъат соҳалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони 

Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш, миллий ғояни ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий-инновацион фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин:

“Буюк хизматлари учун” ордени билан

Юлдашев Бахадир   “Дийдор” театр-студияси бадиий раҳбари

“Фидокорона хизматлари учун” ордени билан

Ёрматов Шермат Ўзбекистон давлат филармонияси “Булбулча” болалар хор ва рақс жамоаси бадиий раҳбари
Исмаилов
Хашимжон
Ўзбек миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги “Мақом” ансамбли бадиий раҳбари
Рафиков Абзал
Азимович
Ўзбекистон давлат академик рус драма театри актёри

“Меҳнат шуҳрати” ордени билан

Жалилова Клара Алимадатовна Меҳнат фахрийси, Тошкент шаҳри
Йўлчиева Муножатхон Абдувалиевна Ўзбекистон давлат консерваторияси анъанавий ижрочилик кафедраси профессори
Назарханова Севара Анваржановна “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси хонандаси
Хакимов Садулла Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев
Тошкент шаҳри, 201
9 йил 29 август