2021 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Маҳшаргача уйғоқ Навоий

Ўзбекистон Миллий университети ва Франция-Ўзбекистон дўстлик жамияти билан ҳамкорликда жорий йилнинг 6-февраль куни «Маҳшаргача уйғоқ Навоий» номли бадиий-адабий кеча ташкил қилинди.

Тадбирда навоийшунос олимлар, университет профессор ўқитувчилари ва талаба ёшлар иштирок этди. Тадбир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланди. Мазкур анжуманда университет талабалари томонидан ижро этилган Навоий “Хамса”сидан саҳна талқинлари, ғазалхонлик чиқишлари, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрининг машҳур санъат номоёндалари томонидан ариалар, куй ва наволарнинг ижро этилиши, “Тумор” миллий рақс ансамблининг гўзал рақслари билан чиқишлари иштирокчилар кайфиятини, адабий-бадиий анжуман шукухини янада оширди.

 

Навоийшунос олим Иброҳим Ҳаққул ёшларни А.Навоий ижодини ўқиш ва уқишга ундаган нутқи ёшларнинг мумтоз адабиёт, хусусан А.Навоий ижодига қизиқишини оттирди. Тадбирда ёш тадқиқотчи ва изланувчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар. Шоир ғазалларининг мумтоз мусиқалар билан уйғунлашуви барча иштирокчиларда кучли таассурот қолдирди.