2020 йил glavnaya Популярные новости

Нью-Йорк шаҳрида ўзбек мактаби иш бошлади

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари чет элларда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижда яшовчи ватандошларимизни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш борасида тизимли ишларни амалга оширмоқда.

Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида (AҚШ) “Зиё Aрт” ўзбек мактаби иш бошлади, унинг расмий очилиш маросими 2020-йил 19-сентабр куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Ню-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Маҳалла USA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди.

Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган бўлиб, қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади: “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Одобнома”, “Тасвирий санъат”, “Шахмат” ва “Математика”.

Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.

Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди.