2020 год glavnaya Мероприятия

Қўқонга “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” сертификати топширилди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 июлида Жаҳон ҳунармандлари кенгаши қарори билан Қўқон шаҳрига ёғоч ўймакорлиги бўйича “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақоми берилган эди.

Жаҳон ҳунармандлари шаҳри унвони 2014 йилда ташкил этилган бўлиб, шу кунгача унга жаҳоннинг турли мамлакатларидаги 36 та шаҳар сазовор бўлган. Қўқон шаҳри МДҲ давлатлари ичида биринчи бўлиб мазкур рўйхатга киритилди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирда Қўқонда 30 дан ортиқ йўналишда ҳунармандлик анъаналари давом эттирилмоқда. Ўтмишда хонлик маркази бўлган бу шаҳарга турли ўлкалардан моҳир усталар жамланган ва бу ерда ҳунармандликнинг ноёб турлари тараққий этган. Жумладан, ёғоч ўймакорлиги, заргарлик, қандакорлик, миллий мато тўқиш, кулоллик санъат асари даражасига кўтарилган.
Биринчи халқаро ҳунармандлик фестивалига тайёргарлик жараёнида шаҳарнинг ўтган асрдаги кўринишининг бир қисми яъни Чорсу майдони атрофида мавжуд бўлган учта мадрасанинг макети расмлар асосида тикланди. У қайсидир маънода Самарқанддаги Регистон майдонини эслатади. Айни вақтда шаҳар ҳунармандлари келгусида қайта тикланиши режалаштирилган ушбу биноларда маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Фестивал доирасида “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақомини тасдиқловчи сертификатни Жаҳон ҳунармандлари кенгашининг Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича президенти Гада Каддуми шаҳар ҳокими М.Усмоновга топширди.
Тадбирда бош вазир ўринбосари А.Абдуҳакимов ҳам иштирок этмоқда.
photo5467917539234392921.jpg
photo5465206701906045597.jpg
photo5465619817630379005.jpg

 

Сайёра ШОЕВА, Муқимжон ҚОДИРОВ, ЎзА