2020 год glavnaya Популярные новости Мероприятия

Озарбайжон Республикасининг мустақиллиги нишонланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалар қўмитасида қардош Озарбайжон Республикаси мустақиллиги муносабат и билан бадиий кеча бўлиб ўтди.

Тадбир Озарбайжон Республика Маданий маркази томонидан ташкиллаштирилди. Унда республикада фаолият олиб бораётган Миллий маданий марказлар раҳбарлари ва фаоллари, дипломатлар, қатор ташкилотлардан таклиф этилган меҳмонлар шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

 

Кечада Озарбайжон Республика Маданий маркази раиси Фирдоуси Гусейнов, Қўмита илмий-амалий тадқиқотлар, методика ва экспертиза бўлими мутахассиси Неъматжон Полвонов, “Озарбайжон — Ўзбекистон” дўстлик жамияти ижрочи директори Эркин Нуриддинов ва бошқалар 1918 йил 28 май куни Озарбайжон халқи тарихида унитилмас воқеа юз берди – Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил қилинди деб таъкидлаб ўтишди. Бу сана халқ тарихида ўчмас из қолдирди ва ҳар йили 28 май куни Республика куни сифатида кенг нишонланади. Озарбайжон Демократик Республикасининг эълон қилиниши — бутун Шарқ дунёси, жумладан турк-мусулмон дунёси ҳудудида биринчи ҳуқуқий демократик давлат сифатида барпо этилганини эътироф этишди.

 

 

Сўзга чиққанлар Озарбайжон Республикаси бугунги кунда дунёнинг илғор ва замонавий мамлакатлари қаторидан ўрин олганини таъкидлаб ўтишди. Шу қаторда, турли миллат ва элат вакилларига ўзларининг миллий урф-одатлари, маданияти, санъати ва тилларини ўрганиб, тарғиб қилишга мамлакатимизда кенг имкониятлар яратилганини айтиб, республикамиз раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини изхор этишди.

 

 

Мамедов Исмоил Рустам ўғли – Озарбайжон маданий маркази фаоли: “Озарбайжон диаспорси ўз миллий байрамларини Ўзбекистон мустақиллигининг илк йилларидан бошлаб нишонлаб келади. Ўзбек ва озарбайжон халқларининг дўстона муносабатлари қадим тарихга бориб тақалади. Буюк Навоий Низомийни ўзига устоз деб атаган. Бу икки халқнинг орасидаги фарқ фақат тилларидаги шевасида, қолган барча удумларимиз бир хил. Озарбайжон ўз мустақиллигини 1918 йилда эълон қилган бўлса, бироқ баъзи сабабларга кўра бу эркинлик узоққа бормади. Хақиқий мустақилликни ўтган асрнинг 90-йилларида бошқа республикалар сингари қўлга киритди. Шу сабабли Ўзбекистонда истиқомат қилаётган биз озарбайжонликлар ўз жамиятимизни яратиб, мамлакатимиз фаровонлиги йўлида фаолият олиб бормоқдамиз. Бизга ўз мадниятимиз, тилимиз, урф-одатларимизни ривожлантиришга шароитлар яратиб берган ўзбек халқига, унинг раҳбариятига чин юракдан миннатдорчилик билдираман.  Бу чинакам катта бахт. Дўстлигимиз абадий бўлсин. Агар бирга бўлсак, бизни ҳеч ким енга олмайди. Ватанимиз бунданда ривожланиб, дунёнинг энг тарыыий этган  давлатлари қаторига киришига тилакдошман”.

Тадбирнинг бадиий қисмида Озарбайжон ҳақида ҳужжатли фильми намойиш этилди, бадиий ҳаваскорлик жамоалар томонидан куй ва қўшиқлар ижро этилди.