2021 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейида қорақалпоқ маданиятига бағишланган стенд очилди

Қорақалпоқ диаспораси вакилларининг ташаббуси билан Олма-отадаги Қозоғистон Республикаси Марказий давлат музейида қорақалпоқ маданиятига бағишланган стенд очилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Олма-ота шаҳри ва вилоятида яшовчи қорақалпоқ диаспораси вакиллари ҳамда Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари иштирок этди.

Унда сўзга чиққанлар ҳар бир халқнинг маданий келиб чиқишига алоҳида эътибор билан муносабатда бўлишнинг муҳимлигини таъкидлади ва музей раҳбариятига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, ушбу ташаббус Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ривожланиб бораётган маданий-гуманитар алоқаларнинг муносиб тасдиғи эканлиги айтиб ўтилди. Стендни тайёрлаган ташаббускор гуруҳ шахсий коллекциялардан йиғилган миллий либослар, заргарлик, уй-рўзғор буюмлари, мусиқа асбоблари намойиш этиладиган экспозицияни ташкил қилишда катта ҳажмдаги ишни амалга оширди.

Олма-отадаги қорақалпоқ этно-маданий марказининг галдаги режаси — қорақалпоқ халқининг бадиий ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда уй-рўзғор буюмлари кўргазмасини ташкил этишдан иборат.