2020 год glavnaya

Қозоғистоннинг етакчи ахборот агентлиги – Kazinform энди ўзбек тилида ҳам ахборот тарқатади

http://uza.uz/oz/society/ozo-istonning-etakchi-akhborot-agentligi-kazinform-endi-zbek-29-11-2019

Хабарингиз бор, жорий йил бошидан бошлаб Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликнинг ифодаси ўлароқ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг uza.uz сайтида қозоқ тили саҳифаси ташкил этилиб, ахборот узатилаётган эди.

Қўшни давлатлар ўртасидаги мустаҳкам алоқаларни оммавий ахборот воситалари орқали кенгроқ ёритиш мақсадида икки томонлама ҳамкорликда Қозоғистоннинг етакчи ахборот агентлиги – Kazinform халқаро ахборот агентлиги ҳам ўзбек тилида ахборот узатишни бошлади.

Агентлик ахборотидан фойдаланувчилар эндиликда минтақа ҳаётига оид тезкор хабарларни ўзбек тили саҳифаси орқали ҳам ўқиб борадилар. Ўқувчилар учун Kazinform халқаро ахборот агентлигида мазкур версиянинг йўлга қўйилиши халқаро ахборот маконида ўзбек тилида расмий манбалардан хабардор бўлиш имкониятини янада кенгайтирди. Шу билан бирга, давлатлар ўртасидаги узвий алоқалар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ҳамкорлик борасидаги хабарларни кенгроқ ёритилишига имкон яратди. Бу, ўз навбатида, бугунги тезкор жамиятнинг ахборот майдонини холис ва ҳаққоний манбалар билан бойитишда муҳим қадамдир.

Шунингдек, икки ҳамкор ахборот агентлик, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА ҳамда Қозоғистон Республикасининг Kazinform халқаро ахборот агентлиги ўртасидаги мустаҳкам алоқалар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ахборот алмашиш соҳасида ҳам ривож топаётганини амалда кўрсатади.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Kazinform халқаро ахборот агентлиги жамоасига ўзбек тилида ҳам тезкор, холис, сермазмун ахборот тарқатишдек шарафли ва масъулиятли ишда улкан муваффақиятлар тилаб қолади.