2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи, ва навбатдаги ташаббуслари хақида

Марказий  Осиё Давлатлари, аниқроғи  яқин  қўшни  Давлатлар  билан   охирги  тўрт  йил  ичида  ўзаро  муносабатларни  яхшиланганлиги, натижасида  сиёсий, маданий  ва  совдо-сотиқ  ишлари  юқари  даражага  кўтарилди.  Мисол  учун  ўзаро  совдо  хажми  5  бароборга  ўсганлиги  ҳам  бунинг  яққол  мисолидир.— Афғонистон муоммаси — сўнги  тўрт  йилда  Ўзбекистон  етакчисининг  халқаро  кун  тартибидаги  энг  устувор  йўналиши  бўлиб  келди.  40  йилдан  буён  жафокаш  афғон  халқининг  бошига  тушиб  келаётган  уруш  ва  нотинчликлар  Афғонистон  ижтимоий  равнақи  ва  иқтисодий  ривожланиши  йўлида  мураккаб  тўсиқ  бўлиб  келмоқда.

—  Президент  Шавкат Мирзиёев  бу  борада  Афғонистон бўйича  БМТ  да  қўмита  ташкил  этиш  ташаббусини  илгари  сурди.  Яьни  “Беқарор  ва  вайронкор  вазиятдан-тинчлик  ва  бунёдкорлик  сари”  деган  дастуриамал  тамойилга  кўра  иш  олиб  бориш  ташаббусини  илгари  сурди.   Бу  дойимий  равишда  афғон  халқининг  дардини  эшитиш, афғон  халқига  кўмак  беришдир  деди  Президент.

— Президент  Мамлакатимизда  камбағалликга  қарши  курашишга  илк  маротаба  очиқчасига  киришилганлигини  қайд  этди  ва  мамлакатимизда    уларни  бартараф  қилиш  бўйича  чоро  ва  тадбилар  аниқ   ишлаб  чиқилиб, бугунги  кунда  эса  уларнинг  аниқ  сони  аниқланиб, уларга  давлат  тамонидан  кўмак  берилмоқда.

-Президент ўз нутқида  Мамлакатда  “Каррупцияга  қарши курашиш  бўйича  илк  маратоба  “Агентлик” тузилганлигини  баён  қилди  ва  бу  масала  дойимий  эътиборда  бўлишлигини  билдирди.

-Президент Ўзбекистонда  Гендир  тенглик  масаласига  хам  алоҳида  тўхталиб  ўтди.  Яъни  бугунги  кунда  Парламентда  аёллардан  сайланган    депутатлар  сонини  икки  баробор  ошганлиги  мисол  тариқасида  кўрсатиб  ўтилди. Ҳақиқатдан  ҳам  мамлакатимизда  бугунги  кунда  аёлларга  катта  эътибор  берилмоқда.  Айниқса  ёш  ўзбек  аёлларидан  биринчи  элъчи  тайинланиши, ҳокимлар  тайинланиши, Сенат  раислигини  бошқариши  ҳам  бунга  яққол  мисолдир.

— Президент БМТ нинг  ўткан  72 – сессиясдаги  ўзининг  нутқида  Орол  масаласини  кўтариб  чиққан  эдилар. Бу  сафарги  нутқида  ҳам  Орол  бўйи  худудини  ҳар  тамонлама  ривожлантириш  масаласини  алоҳида  таъкидлаб  ўтдилар  ва  бу  масала  бутун  дунё  мамлакатлари  эътиборида  бўлишлигини  қайд  этиб  ўтдилар.

       Рахматулла  Жаббаров

 Ўзбекистон  қирғиз миллий  маданий  маркази  раиси