Россиядан 17 нафар ўзбекистонлик ватанга олиб келинди, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.
Маълум қилинишича, Екатеринбургдан 1 нафар, Қозондан 2 нафар, Москвадан 2 нафар, Бошқирдистондан 5 нафар, Санкт-Петербургдан 7 нафар ўзбекистонлик чартер рейс орқали ватанга олиб келинди.
Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти ва Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинаётган ўзбекистонликлар, асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.
Аввалроқ Абхазияда қолиб кетган 299 нафар ўзбекистонлик чартер рейс билан ватанга қайтарилгани ҳақида хабар қилинганди.