Самара ва Ростов вилоятларидаги чодирлар лагерларида яшаган барча Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди, дея хабар берди ТИВ. Вазирлик ватанга машиналарда қайтиш учун йўловчи тўплаётган хусусий ташувчиларга ишонмасликка чақирди.
29 сентябрь ҳолатига кўра, Самара вилоятининг «Кинель», Ростов вилоятининг «Первомайская» ва «Лихая» темир йўл станциялари яқинида Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмаяпти, дея хабар қилди Ташқи ишлар вазирлигининг оператив штаби.
Ўзбекистоннинг Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларидаги бош консулхоналари маълумотларига асосан, 2020-йил
«Тўпланган барча фуқаролар автобус рейслари ва „Ўзбекистон темир йўллари“ АЖнинг махсус поездлари орқали ватанга қайтарилган. Шу муносабат билан ушбу стансиялар яқинидаги махсус вақтинчалик лагерлар айни пайтда ёпилган», — дейилади хабарда.
Вазирлик фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини сўради. Шунингдек, Россия ва Қозоғистон ўртасидаги автомобил чегаралари томонлар ушбу масала бўйича махсус қарор қабул қилгунга қадар чет эл фуқаролари учун ёпиқ қолиши ҳақида маълум қилди.
Ҳозирда ватанга қайтишни истагидаги Ўзбекистон фуқаролари учун авиа, темир йўл ва автобус чартер қатновлари ташкил этилмоқда. Ушбу рейсларга чипталар онлайн тарзда сотилмоқда.
«Россия ҳудудида бўлган ватандошларимиздан жойларда тўпланмаслик, барча карантин талабларига қатъий риоя қилиш ҳамда ўзлари ва яқинлари саломатлигини хавф остига қўйнмасликларини яна бир бор сўраймиз», — дейилади хабарда.