Самарқанд шаҳрида иккинчи марта ўтказилган анъанавий «Samarkand Half Marathon» яриммарафони якунланди.
Мазкур марафонда масофани 1 соат 5 дақиқа-ю 42 сонияда босиб ўтган тошкентлик 34 ёшли Андрей Петров ғолиб бўлди.
Иккинчи ўринни эса ғолибдан 20 сония ортда қолган 24 ёшли сурхондарёлик Шоҳруҳ Давлатов қўлга киритди. Айтиш керакки, у 2019 йилги мусобақа ғолиби бўлганди.
Учинчи ўринни 2000 йилда туғилган самарқандлик Тошқувватов Отабек эгаллади.
Аёллар ўртасида сурхондарёлик Ситора Ҳамидова старт чизиғини 1 соат 11 дақиқа-ю 58 сонияда босиб ўтиб, ғолиб бўлди. Жиззахлик Марина Хмелевская иккинчи, фарғоналик Екатерина Тунгускова учинчи бўлди.
Эркаклар ва аёллар ўртасидаги баҳсларда ғолиб бўлганлар 12 миллион сўмдан мукофот пули олади. 2-5 ўрин соҳиблари эса мос равишда 8, 6, 5 ва 4 миллион сўмдан мукофот, шунингдек, эсдалик совғалари билан тақдирланди. Ғолибларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов тақдирлади.