Мамлакатимизнинг Бангкокдаги Бош консулхонаси томонидан Таиланд пойтахтидаги “St.Andrews International School” халқаро мактабида Ўзбекистон куни ташкил этилди.
Ушбу тадбирни ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон маданияти ва санъатини чет элда кенг тарғиб этиш ва ўзбек тилининг халқаро нуфузини оширишга кўмаклашишдан иборат бўлди.
Тадбирда халқаро мактаб ўқувчилари қоғоздан ўзбек миллий дўпписи намуналарини ясади. Бундан ташқари, Ўзбекистон тарихий обидалари ва давлат байроғи расмларини чизди, ўзбек тилида саломлашишни ўрганди ва ўзбек миллий рақслари ижроси бўйича сабоқ олди.
Ўзбекистон куни доирасида мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналарига мамлакатимизнинг бой маданияти ва туризм салоҳияти ҳақида ҳикоя қилувчи китоб ва журналлар тарқатилди.
Тақдимот давомида иштирокчиларда мамлакатимиз ҳақида ижобий таассуротлар уйғонди. Ўз навбатида, улар Ўзбекистонга саёҳат қилиш ниятида эканини маълум қилди.