2020 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

ТОЖИКИСТОНЛИК ВАТАНДОШЛАРНИНГ ТАШРИФИ

Жорий йилнинг 10 декабрь куни Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасида Тожикистон Республикаси Суғд вилояти ўзбеклар маънавият ва маърифат маказининг (Марказ) ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама этиш юзасидаги таклифи асосида Марказ раиси Илҳом Юсупов ва ҳайъат аъзоси Одил Раджабов билан Қўмита раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф мақсади — Қўмита билан дўстона муносабатлар ўрнатиш масалаларини ҳал этиш ва ўзаро ҳамкорлик ришталарини мустаҳкамлаш.

Учрашув аввалида Қўмита раиси Рустамбек Курбанов меҳмонларга бугунги кунда Ўзбекистоннинг хорижий давлатларда истиқомат қилаётган ватандошлар билан олиб бораётган ишлари, миллатлараро муносабатлар соҳасидаги давлат сиёсати принциплари тўғрисида маълумот берди. Қўмитанинг қўшни давлатлар билан маданий-гуманитар соҳада олиб бораётган фаолияти тўғрсисида қисқача ахборот бериб ўтди.

Ўз навбатида, Тожикистонлик меҳмонлар самимий учрашув учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, Ҳўжанд шаҳрида фаолият олиб бораётган ўзбек маънавият ва маърифат маркази ҳусусида ахборот беришди.

 

Меҳмонлар Тожикистонлик ўзбекларнинг тарихи, тили, маданияти, анъаналарини янада мустаҳкамлаш борасида Қўмита томонидан кўмак беришда амалий ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилишди. Булардан, мактаблар учун ўзбек тили мутахассисларини тайёрлаш, театр ва маданият соҳаларида фаолият олиб бораётган ижодкорларнинг малакасини ошириш, ёш кадрларни тайёрлашда ҳамкорлик қилиш каби долзарб масалалар устида атрофлича фикр юритишди, юзага келаётган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидаги таклифларини билдиришди.

 

Ўз навбатида Қўмита ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлашга тайёр эканлигини маълум қилди.

Томонлар бўлиб ўтаётган учрашув узилиб қолган Ўзбекистон ва Тожикистон  халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларнинг ривож топишига ишонч билдирдилар.