2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Улуғ халқ қудрати жўш урган замон

Пойтахтимиздаги «Халқлар дўстлиги» саройига туташ муаззам майдонда шу шиор остида Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган ушбу маърифий акцияга ижодкор зиёлилар, маънавият тарғиботчилари, муаллимлар, талаба-ёшлар таклиф этилди.

Мадҳиямиз Ватанимиз мустақиллиги, озодлиги, ҳурриятнинг ўзига хос шаҳодатномасидир. Унда узоқ йиллар эрксизликда яшаган халқимизнинг покиза орзу-интилишлари, умидлари, мақсадлари мужассамдир. Мадҳиямиз қабул қилинган кун эса ўзи тақдирини шу азиз Ватан билан боғлаган ҳар бир юртдошимизнинг байрамидир.

Тадбирда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қўмита ходимлари ва миллий маданий марказ фаоллари иштирок этишди.