«Uzbekistan airways» авиакомпанияси жорий йил 16 октябрь куни Қозондан, 17 октябрь куни Самарадан ва 20 октябрь куни Новосибирскдан Тошкентга қўшимча чартер қатновлари амалга оширади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«Uzbekistan airways» авиакомпанияси манбасига кўра, Россия Федерацияси шаҳарларидан Ўзбекистонга ҳаво қатновига Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Қирғизистон фуқароларига PZR текширувидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотномани (қатнов жўнашидан олдин камида 72 соатдан кўп бўлмаган муддатда амал қилувчи) мажбурий равишда тақдим этиш шарти билан рухсат берилади. PZR маълумотномасига эга бўлмаган йўловчилар парвозга қўйилмайди.
«Авиачипталарни авиакомпаниянинг веб-сайтидан, шунингдек, «Uzbekistan airways» АЖнинг энг яқин савдо офисидан ёки йўловчи минтақасидаги савдо агентларидан сотиб олиш мумкин», дейилади компания хабарида.