Ривожланган мамлакатлар амалиётини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, инвестиция жалб қилмай туриб, иқтисодиётни етарли даражада ривожлантириб бўлмайди. Ана шуни эътиборга олиб, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида инвестицион муҳитни шакллантиришга шароит яратиш ва уни тезлаштириш, рағбатлантириш мақсадида давлатимизда бир қатор қонунлар ишлаб чиқилиб, улар ҳаётга тадбиқ қилинмоқда. Андижон вилоятида ҳам сўнгги йилларда инвесторлар учун мукаммал шароитлар яратиб бериш ва уларни жалб қилиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Аввал хабар берганимиздек, бу йўлда чет элда яшаб фаолият олиб бораётган ватандошларимиз ҳам ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида фаолият олиб бораётган Фарҳоджон Расулов ҳам ана шундай ёшлардан бири. Асли Андижонлик бўлган ҳамюртимиз айни пайтда вилоят ҳокимлигининг инвестициялар бойича хориждаги вакили ҳам хисобланади. У Дубай шаҳрида жойлашган “Kelmer Group” инвестицион компанияси ва вилоят ҳокимлиги ўртасида Андижонда янги йирик лойиҳалар бошланаганини маълум қилди. Қайд этиш жоиз, Андижонга чет эллик инвестоларнинг тобора инвестиция китиришга қизиқиши ва ишончи кундан кунга ортиб бормоқда.
Айни фикрлар Европанинг машҳур “Diplomatic World”( http://diplomatic-world.com) журналининг Ўзбекистонга бағишланган сонида ҳам айни фикрлар яна бир бора янгради. Журналнинг 74-саҳифасида Андижон Вилояти Ҳокими вакилининг вилоятда инвестоларга яратилаётган шароитлар хусусида таништириб бораётгани хусусида мақола эълон қилинди.
“Kelmer Group” инвестицион компанияси раҳбарининг интервьюси ҳам вилоятда яратилган шарт-шароитлардан сўзлайди. Айни журналда Роберто Ўзбекистонга кириб келишда ватандошимизнинг ўрни алоҳида бўлганини айтиб ўтган. Яъни ёш ўзбек ўғлони унга Ўзбекистонда айни йўналишда олиб борилаётган ислохотлар ҳақида сўзлаб бериб ҳоким билан кўришишда беғараз кўмак кўрсатганини билдирган.
“Бугун биз Бирлашган Араб Амирликларидаги Ўзбекистон элчихонаси билан ҳамкорликда ишлаяпмиз” дейди Андижон вилояти ҳокимлигининг инвестициялар бойича Дубайдаги вакили Фарҳоджон Расулов. “элчи жаноб Баҳтиёр Ибрагимов бу борада бизни қўллаб қувватламоқда. Шуни айтишим мумкинки, барча чет элда юрган ва мамлакатимизга инвестиция киритилишида ўз хиссасини қўшмоқчи бўлган юртдошларимиз элчихоналаримиз билан боғланишлари керак. Элчихона ҳокимлик билан уларни қилмоқчи болган ишларини қўллаб қуватлайди. Ўзимни мисолимда айтадиган бўлсам: мен Андижон вилояти ҳокимияти вакили сифатида барча юртдошларимизни мамлакатизнинг турли сохаларига режалаштирилган маблағларини олиб келиб сармоя қилишларини, ўз келажаклари ҳамда юртимиз келажаги учун ривожланишлар, иш ўринлари яратилишида ҳисса қўшишга чақирамиз. Бу йўлда уларга барча йўллар очиқ” дея қўшимча қилди Фарҳоджон Расулов
Эслатиб ўтамиз, “Kelmer Group” ўз инвестицияси билан Андижоннинг дастаб 30 гектар ҳудудига лойиха тайёрламоқда. Ундан мақсад вилоятга дунёнинг энг сўнгги инфратузулмавий лойихаларини бунёд этиш. Бу ишларнинг барчаси Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тарафидан қўллаб қуватланмоқда. Бу каби ишларда ватандошларимизнинг ҳиссаси бўлаётгани барчамизни қувонтирмай қолмайди.