2020 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Ватандошлар инвесторларни жалб қилишда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар.

Маълумки, ҳар қандай мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражаси инвестиция фаолиятининг тараққиётига, унинг ўзи эса инвестиция муҳитига бевосита боғлиқ. Хорижий инвестицияларни ўлка иқтисодиётига жалб этиш учун зарурий шарт-шароитларнинг яратилиши муҳим саналади. Айни масалага Ўзбекистонда ҳам давлат даражасида эътибор қаратилмоқда. “Бизнес юритиш” халқаро рейтингида Ўзбекистоннинг тобора юқорилаб бораётгани фикримизнинг исботи. Бунда албатта Республикамиз ҳудудларига хорижлик инвесторларни жалб қилиш ва уларга кўмакалиш алоҳида ўрин тутади. Барча вилоятлар қатори Андижон вилоятида ҳам сўнгги йилларда инвесторлар учун мукаммал шароитлар яратиб бериш ва уларни жалб қилиш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилди. Бу йўлда чет элда яшаб фаолият олиб бораётган ватандошларимиз ҳам ўз хиссаларини қўшмоқдалар. Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида фаолият олиб бораётган Фарҳоджон Расулов ҳам ана шундай ёшлардан бири. Асли Андижонлик бўлган ҳамюртимиз айни пайтда вилоят ҳокимлигининг инвестициялар бойича хориждаги вакили ҳам хисобланади. У Дубай шаҳрида жойлашган “Kelmer Group” инвестицион компанияси ва вилоят ҳокимлиги ўртасида Андижонда янги йирик лойиҳалар бошланаганини маълум қилди. Маълумотларга кўра, “Kelmer Group”  Инвестиция компаниясининг филилали Андижонда ташкил қилинди. Штаб шаклидаги кўркам офис ҳам тайёр. У ерда мутасаддилар билан биргаликда вилоятга инвесторлар оқимини кўпайтириш ва уларнинг фаолиятига яқиндан кўмаклашиш мақсад қилиб қўйилган.

 

Энди режалаштирилган амалий ишлар ҳақида ҳам маълумот берсак: “Kelmer Group” ўз инвестицияси билан Андижоннинг дастаб 30 гектар ҳудудига лойиха тайёрламоқда. Ундан мақсад вилоятга дунёнинг энг сўнгги инфратузулмавий лойихаларини бунёд этиш. Бу ишларнинг барчаси Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов тарафидан қўллаб қуватланмоқда.

30 гектар худудга ранг баранг бинолар, кафе — ресторанлар ва конгил очар масканлар, спорт мажмуалари, туристлар учун мўлжалланган жой, инглиз тилига ихтисослашган Бобурлар мактаби жой олади. биноларнинг дизайн қилишда хорижлик архитекторлар жалб қилинди.

 

Лойиҳа ичида

  1. 400 та вилла ва 200 та яшаш уйлари.
  2. 8 та замонавий кўп қаватлик бинолар.
  3. Осмонўпар эгизак бино.
  4. Туризм мажмуалари.
  5. Маҳалланинг кўчаларида камералашган ҳавфсиз ҳудуд.

Ушбу лойиҳа икки босқичда амалга оширилади.

Андижон вилотяи ҳокимияти мутасаддилари бу борада инвесторларга пандемия даврида ҳам кераклик ёрдамларни бериб боришмоқда.

Лойиҳадан мақсад нима? айни саволга вилоят ҳокимлигининг инвестициялар бойича хориждаги вакили Фарҳоджон Расуловдан жавоб олдик:

“Лойиҳадан кўзланган мақсад аҳолимиз учунянги инфратузулмавий, энг замонавий турар жойлар барпо этиш ва шаҳарчанинг қуришдан иборат. Бунда инвестор инвестицияси орқали Андижон вилоятидаги маҳаллий қурулиш соҳасида фаолият олиб борувчи ширкат ва ишлаб чиқарувчиларнининг  маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда уларнинг фаолиятига ҳам кўмаклашишдан иборат. Бунда албатта вилоят иқтисодиёти янада жадаллашади.”

Эътиборли тарафи лойиҳани амалга оширишда Малайзианинг нуфузли университетининг халқаро бизнес бошқариш йўналишида таҳсил олган ва 5 йил мобайнида Дубайда  инвестиция маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган Фарҳоджон Расулов вилоят ҳокимлиги ва инвесторлар ўртасида кўприк вазисафасини бажариб келмоқда. Яқин кунларда “Kelmer Group” компанияси раҳбари Гранелло Робертонинг Андижон вилояти ҳокими билан учрашиб, лойиҳа қурулишига тамал тошининг қўйиши кутилмоқда.