2020 год glavnaya

Ўзбекча лағмон, тожикча мошхўрда, туркманча пирог, қозоқча чак-чак, қирғизча сутли чой…

РФдаги Хакасия давлат университетида 29-31 октябрь кунлари Ўрта Осиё ошхонаси кунлари бўлиб ўтади. Унга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистон миллий таомлари тортиқ этилади. Бу ҳақда 19rus.info манбаси хабар берди.

Унда октябрь, ноябрь ойларида Ўрта Осиё мамлакатларида ҳосил байрамлари ўтказилиши қайд этилган.

“Бизнинг диёрда ҳосил йиғиш якунланишини нишонладик. Ранг-баранг шўрвалар кунлари ОТМ ошхонасига ташриф буюрадиган кўплаб меҳмонларга манзур бўлди. Жорий йилдан биз бошқа мамлакатларнинг ҳосил байрамига ҳам шерик бўлиш ва меҳмонларни ноодатий таомнома билан қувонтиришга қарор қилдик”, — дейди университет овқатланиш комбинати директори Наталья Якимова.

У иштирокчиларни қўй гўштидан тайёрланган ўзбекча лағмон, Осиёда етиштирилган мошли ва гуручли тожикча мошхўрда, туркманча гўштли фитчи пироги, асал қиёмли қозоқча чак-чак, қирғизларнинг сутли чойи кутаётганини айтиб ўтди. Анъанага кўра, ошхонада миллий мусиқалар янграб, сўнгра таом ва унинг таркиби кўргазма дастурхонига тортилади.

Бундай тадбирлар университетнинг барча ошхоналарида бўлиб ўтади.