2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Ўзбекистон аҳолиси сони сўнгги 9 ойда 477,5 минг кишига ортди

Ўзбекистон Республикасининг аҳолиси сони 2020 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, 34 382,7 минг кишини ташкил этди.

Давлат статистика қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон аҳолиси сўнгги 9 ойда 477,5 минг кишига ёки 1,4 фоизга кўпайган.

Шундан шаҳар аҳолиси сони 17 миллион  401,9 кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 50,6 фоиз),  қишлоқ аҳолиси сони эса 16 миллион  980,8 киши (49,4 фоиз) ни ташкил этди.

Шунингдек, жорий йил январь-сентябрь ойларида мамлакатимиз бўйича кўчиб келганлар сони 137,3 минг кишини, кўчиб кетганлар сони эса 139,7 минг кишини ташкил этди. Миграция сальдоси -2,4 минг киши бўлиб, 2019 йилнинг мос даврида -8,5 минг кишини ташкил қилмоқда.

Ўзбекистон Республикасига хорижий мамлакатлардан кўчиб келганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хориждан кўчиб келганларнинг 33,8 фоизи), Тожикистон Республикаси (22,0 фоиз), Россия Федерацияси (21,9 фоиз), Қирғизистон Республикаси (8,3 фоиз), Туркманистон (1,8 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (12,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.

Ўзбекистон Республикасидан хорижий мамлакатларга кўчиб кетганларнинг асосий қисми Қозоғистон Республикаси (жами хорижга кўчиб кетганларнинг 61,9 фоизи), Россия Федерацияси (30,5 фоиз), Исроил Давлати (1,5 фоиз), Қирғизистон Республикаси (1,2 фоиз), Тожикистон Республикаси (0,6 фоиз) ва бошқа мамлакатлар (4,3 фоиз) ҳиссасига тўғри келди.