28-29 сентябрь кунлари Халқаро ахборотдан умумий фойдаланиш куни (The International Day for Universal Access to Information, IDUAI) ни нишонлашга бағишланган юқори даражали онлайн муҳокама бўлиб ўтади.
Унда ЮНЕСКО бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия раиси Азиз Абдуҳакимов ва бошқалар иштирок этади.
Тадбир Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро архивлар кенгаши, БМТ Тараққиёт дастури, «Twitter» ижтимоий тармоғи, “Очиқ ҳукумат” ҳамкорлиги ташаббуси, «Transparency International» илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси каби етакчи ташкилот ва тузилмаларнинг раҳбарияти иштирокида ўтказилмоқда. Шу ўринда Ўзбекистон бу каби нуфузли форумга таклиф қилинган ягона мамлакат эканини таъкидлаш муҳим. Бу Ўзбекистон Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан шаффофлик ва эркин фикрлиликни таъминлаш йўлида олиб борилаётган сиёсат натижасида мамлакатимизда рўй берган ўзгаришлар эътирофдир. Тадбир мавзуси: “Жонни омон сақлаб, ишончни мустаҳкамлаб, умид бағишлаб ахборот олиш”.