2020 год glavnaya

Ўзбекистон Осиёнинг энг йирик фестивалига ҳамкор давлат сифатида танланди

Ҳиндистоннинг Харьян штати Фаридобод шаҳрида “Surajkund Mela” — дунёнинг энг йирик ҳунармандчилик фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, унда Ўзбекистон шерик-мамлакат сифатида иштирок этмоқда.

Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд, Харьян штати бош вазири Манохар Лал Кхаттар, Харьян ва Химачал Прадеш штатлари губернаторлари, дипломатлар, ОАВ ҳамда жаҳоннинг 40 давлатидан ташриф буюрган иштирокчилар ҳозир бўлишди.
Очилиш маросими фестивалнинг асосий кўчаси бўйлаб тантанали юришдан бошланди, у ерда, шунингдек, Ҳиндистон ва иштирокчи-давлатлар мусиқачилари ва фольклор жамоалари чиқишлар қилишди. Ҳиндистон Президенти Рам Натх Ковинд Ўзбекистон павильонида тўхтаб, мамлакатимизнинг ҳунармандчилик ва амалий санъат экспозицияси билан яқиндан танишди ҳамда ҳунармандларимиз билан суҳбатлашди.

Президент очилиш маросимида қатнашар экан, “Surajkund Mela” фестивали Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъанавий санъати билан яқиндан танишиш учун ажойиб имконият бўлганини таъкидлади.
“Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасида чуқур маданий ҳамда дипломатик алоқалар йўлга қўйилган. Давлатларимиз умумий географик чегараларга эга бўлмаса-да, бизнинг дилларимиз жуда яқин. Маданият ва санъат соҳаларидаги узвий ҳамкорлик одамларни яқинлаштириб, халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва эзгулик алоқаларини мустаҳкамлайди”, — деди у.