Унда Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тожикистон таълим соҳаси мутасаддилари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ ҳамда жамоатчичилик қатнашди.
Ўзбекистон Президентининг “Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида икки томонли ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига биноан, Тожикистон Республикаси Сўғд вилояти Спитамен туманида 630 ўринга мўлжалланган умумтаълим мактаби Ўзбекистон томонидан беғараз қурилди ва жиҳозлаб берилди.
Мактаб ўқув жараёнларини самарали ташкиллаштириш, физика, химия, астрономия, биология ва чизмачилик фанлари бўйича амалий машғулотларни ўтказиш, ўғил болаларни металл ва ёғочга ишлов бериш, қизларни эса уй-рўзғор ишлари, пазандачилик, қўл-ҳунар ва чеварчилик санъатини ўргатиш кўзда тутилган махсус лойиҳа асосида қурилди.
Бугун ушбу мактабнинг очилиш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Тожикистон таълим соҳаси мутасаддилари, ўқитувчи ва ўқувчилар, ОАВ ҳамда жамоатчичилик қатнашди.