2020 йил glavnaya Популярные новости Мероприятия Янги Ўзбекистон

“Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида маданият ва дўстлик фестивали

2020 йил 30 декабрь куни Ховос туманида янги барпо этилган объектларнинг байрамона кайфиятда расмий очилишлари бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этдилар. Туманда янги қурилган давлат хизматлари маркази, “Хотира майдони”, “Ўлкашунослик музейи”, “Эко маркет”, ёшлар учун коворкинг марказлари ҳамда қайта мукаммал таъмирланган “Ховособод” зиёратгоҳлари очилди.  Ховос сити мажмуаси ҳудудида 30 та 5 қаватли уй-жойлар ва 150 та 2 сотихли ховлили уйларлар ўз эгаларига тантанали равишда топширлди.

 

Мазкур тадбирлар вилоятда яшовчи турли миллат вакиллари иштирокидаги “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида маданият ва дўстлик фестивалига уланиб кетди. Фестивалда миллий маданий марказлар фаоллари ва қўшни миллат вакиллари ўз амалий санъат намуналарини кўрсатдилар. “Бунёдкор” МФЙ Янги Ховос кўчасида турли миллат вакиллари томонидан ўз миллий маданиятини акс эттирган хунармандчилик, каштачилик, миллий таомлари ва чолғу асбоблари кўргазмалари намойиши ўтказилди. Миллий маданий марказлар иштирокчиларга ўз фаолиятларини слайдлар ва видеороликлар орқали яқиндан таништирдилар. Фестивалда қозоқ, қирғиз, рус, корейс, тожик, татар миллати вакиллари томонидан қўшиқлар куйланиб, мамлакатимиздаги бағрикенглик, миллатлараро тотувлик туйғулари тараннум этилди.

 

 

Шунингдек, Гулистон шаҳридаги болалар шаҳарчисида тарбияланган
10 нафар ёшларга Ховос сити мажмуасида қурилган кўп қаватли уйларнинг калити топширилди. Бундан ташқари, 50 нафар “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга “Бунёдкор” МФЙ Янги Ховос кўчасида жойлашган 2 сотихли 2 ва 3 хонали ховлили уйлар топширилди.

 

Шу қаторида кам таъминланган, ижтимоий химояга мухтож фуқароларнинг 30 нафарига маиший техника жихозлари тантанали топширилди.

Байрамона тарзда ташкил этилган мазкур тадбирда эл суйган вилоятимизнинг санъаткорлари ўз чиқишлари билан томошабинларни хушнуд этдилар.