2021 йил glavnaya Янги Ўзбекистон

Ўзбекистонда масжидлар сони 2 минг 80 тага етди

Дин ишлари бўйича қўмита маълумотига кўра, Ўзбекистонда масжидлар сони яна биттага ортиб, 2080 тага етди.

Жумладан, бугун Қорақалпоғистон адлия вазирлиги томонидан «Муҳаммад Бахий ийшан» масжиди рўйхатдан ўтказилди. Масжиднинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

Айни пайтда Қорақалпоғистон масжидлар сони 52 тани ташкил қилмоқда.

Таъкидлаш керакки, мамлакатимизда фуқароларнинг бошқа ҳуқуқ ва эркинликлари қатори виждон ва эътиқод эркинлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда барча  дин вакилларига ўз ибодатларини эмин-эркин амалга ошириши учун барча ҳуқуқий асослар ва шароитлар яратилган.