Ўзбекистон Президентининг Парламентга мурожаатини халқимиз ҳар йили ўзига хос қизиқиш, ишонч билан кутади. Бунинг боиси, унда халқимиз, фарзандларимиз ва мамлакатимизнинг келгуси ҳаётини белгилаб берадиган муҳим ва устувор вазифалар ҳамда аниқ йўналишлар белгилаб берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Парламентга мурожатида халқимизнинг умид орзулари акс этган десам муболаға бўлмайди.
Бу моражат тинчлик тотувликни янада мустахкамлаш, миллатлараро ҳамжихатликни қарор топтириш, ёш авлод қалбида Ватанга ҳурмат, қардошлик ва қариндошлик каби юксак инсоний фазилатларни шакллантиришга хизмат қилади.
Мамлакатимизда миллати, тили, дини, ирқи, ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар барча миллат ва элат вакиллари биргаликда ва ҳамжихатликда аҳил-иноқ бўлиб яшайди. 130 дан зиёд қардош миллат вакиллари хамдам бўлиб истиқомат қилар экан уларнинг ниятлари, орзу-истаклари ҳам муштарак. Кўпмиллатили Ўзбекистон халқи бир мақсад йўлида жипслашиб ҳаёт кечириши учун ушбу мурожаат дастури амал бўлади.
Муҳтарам Президентимизни 2005 йилгача мамлакатимизга келиб доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини берилади деган таклифидан йиллар давомида Ўзбекситон фуқоролигини олишни орзу қилиб яшаётган қалби тубида умид ва армон ёнма-ён турган фуқорлоларнинг орзу умидлари ижобат бўлди.
Ўтган йили 1995 йилгача юртимизга кўчиб келганларга Ўзбекистон фуқаролигини тўғридан-тўғри бериш тартиби белгиланди. Бу билан 50 минг нафардан ортиқ шахсларга фуқаролик олиш имконияти яратилди.
Келгуси йилда бу ишларни давом эттириб, 2005 йилгача мамлакатимизга келиб доимий яшаётган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини берилади. Бу яна 20 минг киши Ўзбекистон фуқароси бўлиш имконини беради.
Бундан буён юртимизда йил давомида муқим яшаган фуқаролиги бўлмаган шахсларга тўғридан-тўғри Ўзбекистон фуқаролигини беришнинг доимий тартиб ижро қилинади.
Ҳаётдан рози бўлиб Ўзбекистонимизда тинчлик осудаликни бардавом бўлишини тилаб қўзларида қувонч ёшлари билан дуога қўл очганларнинг дуолари албатта ижобат бўлади. Мен Андижон вилоятининг чегар худудида яшайман. Қўшни давлатдан келин бўлиб тушиб узоқ йиллар давомида фуқороликни ололмаган мен каби оилаларда бугунги кунни шукроналик куни деб эътироф этишиб янги йилни қўшалоқ байрам билан нишонладилар.
Бу моражтаатга муносабат билдирган эзгу тилаклари ижобат бўлган юртдошларимизга қараб қалбимнинг туб тубидан Ўзбекистонда туғилишни ўзи бахт, жаннатмакон ватанимизда яшашни ўзи омад дея азиз ватанимни бир бўлаги бўлганлигимдан фахраланиб оллохга шукроналар айтаман.
Мухтарам Президентимга, ватандошларимизга таъзим қиламан.
Рахмонова Адолатхон Кутбидиновна
Ўзбекистон уйғур маданият маркази Андижон вилоят бўлинмаси
Пахтаобод тумани маданият бўлими мудири
“Дўстлик ордени” соҳибаси