2020 йил glavnaya Популярные новости Янги Ўзбекистон

Ўзбекистондаги Рим-католик черкови Епископи: Жамиятда динлараро ва маданиятлараро бағрикенгликни таъминлаш мамлакатда давлат сиёсати даражасига кўтарилган

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси муносабати билан ташкил этилган тантанали маросимда Ўзбекистондаги Рим-католик черкови Епископи Ежи Мацулевич иштирок этди.

У «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномаси мазмун-моҳияти ҳақида ўз муносабатини билдирди.

— Ўзбекистон Президенти томонидан ёшларга ажратилаётган катта эътибор унинг мамлакат келажаги ҳақида қайғураётганидан далолат беради. Шавкат Мирзиёев ёшларнинг Ватан тараққиёти ва фаровонлиги йўлида хизмат қилишига умид қилиб, таълим ва тарбия учун энг яхши имкониятларни яратиб беришга интилмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон раҳбарининг бизнесга йўл очиш, хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама рағбатлантириш истаги эътиборга лойиқ. Ўзбекистон аҳоли зич жойлашган мамлакат. Бандлик муаммоси  ҳам энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Биз қанча ўзбекистонлик иш излаб бошқа мамлакатларга кетаётганини кўраяпмиз. Ушбу масалага эътибор ҳам вазиятни ижобий томонга сезиларли даражада ўзгартиради.

Рим-католик черковининг вакили сифатида мен Ўзбекистонда давлат сиёсати даражасига кўтарилган бағрикенглик, динлараро ва маданиятлараро мулоқотни жамиятда қанчалик муҳимлигини таъкидлаб ўтмоқчиман.

Мурожаатномада  айтилган фикрлар ва қўйилган долзарб масалаларнинг барчаси келажакка катта умид беради. Ислоҳотларнинг ортга қайтарилмаслиги, очиқлик, оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги соҳаларидаги катта ўзгаришлар шулар жумласидандир.