Мамлакатимизнинг Сеулдаги элчихонаси ходимлари шанба куни давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистонни ривожлантиришда чет элда меҳнат қилаётган ватандошларимиз имкониятларидан фойдаланиш бўйича ташаббусини ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Ульсан шаҳрига амалий сафар қилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу шаҳарда мингдан ортиқ ўзбекистонлик фуқаро яшайди. Улар, асосан, «Hyundai» компаниясининг кемасозлик заводида меҳнат қилади. Шунингдек, Ульсан университетида 400 дан ортиқ ватандошимиз таҳсил олади.
Мулоқотлар доирасида Ўзбекистонда бизнес лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш ўринлари яратишга кўмаклашиш ниятида бўлган бир гуруҳ ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Президенти томонидан 17 август куни ўтказилган йиғилиш, унда чет элда ишлаётган юртдошларимиз учун муносиб шароит яратиш ва улар билан тизимли ишлаш, шунингдек, мамлакатимизда тадбиркорлик фаолиятини бошлашни режалаштирганлар учун имтиёз ва преференциялар тақдим этиш масалалари кўриб чиқилгани ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашувда 10 нафар ватандошимиз Ўзбекистонда ўз лойиҳаларини амалга ошириш учун 1 миллион 570 минг доллар миқдорда сармоя киритиш бўйича таклиф билдирди. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси «Олтин дафтари»га киритилган ватандошлар сафи 110 кишидан ошди. Улар томонидан жалб қилинадиган инвестицияларнинг умумий ҳажми қарийб 15,5 миллион долларни ташкил этмоқда.
Тадбир давомида юртдошларимизга Жанубий Кореяда бўлган вақтда юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ҳуқуқий ечимлари тўғрисида маълумот берилди.
Шу билан бирга, ватандошлар ўзларини қизиқтирган саволларига