ЎЗБEКИСТОН ЯҲУДИЙ МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Ўзбекистон Республикасида қадимдан буён яҳудийлар диаспораси яшаб келади. У икки этник гуруҳ, яъни ашкенази (европалик) ва сефард (бухоролик) яҳудийлардан иборат.
Республикамиздаги дастлабки яҳудий маданий марказлари — Тошкент шаҳар яҳудий маданий маркази (ҳозирги Яҳудийлар жамоаси маданий маркази) ва Республика бухоро яҳудийлари маданий маркази (ҳозирги Тошкент шаҳар «Симхо» бухоро яҳудийлари маданий маркази) 1989 йилда ташкил қилинган. Бугунги кунда Ўзбекистоннинг Тошкент, Бухоро, Навоий, Фарғона ва Самарқанд шаҳарларида еттита яҳудий миллий маданий марказлари фаолият кўрсатмоқда.

Марказлар яҳудий халқининг анъаналари, урфодатлари, тилини асраш ва ривожлантириш баробарида турли маданиймаърифий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга оширадилар, давлат ва миллий байрамларини ўтказадилар.
Ўзбекистон яҳудий миллий маданий маркази қошида “Шалом, Ташкент” фолклор рақс ансамбли, хорижга кетган яқинларини излашга кўмаклашувчи “Сен ёлғиз эмассан”, “Ногирон фарзандли отаоналар”, “Сени излайман” ва барча муҳтожларни қўллабқувватлаш бўйича “Рахимим–Меҳршавқат” клублари фаолият кўрсатмоқда.
Навоий шаҳрида оқсоқоллар клуби, “Шемеш” — “Қуёшча” болалар студияси, кўнгиллилар гуруҳи, Тошкентда “Бугун мамлакатимизда ва дунйода” клуби ишламоқда. “Чорраҳалар” маърузаконцерт дастурлари туркуми турли даврларда тақдир тақозоси билан Тошкентда яшаган ва ижод қилган ёзувчилар, рассомлар ва мусиқачиларнинг ижодига бағишланган. Фарғонада анънавий маросимлар ва урфодатларга ўргатиш, миллий таомларни тайёрлаш, каштачилик, халқ рақслари ва вокал тўгараклари фаолият юритади, уларнинг тадбирларида турли миллат вакиллари иштирок этадилар. Самарқандда “Илиқ уй” маданиймаърифий дастури ишлаб турибди.
Бухоронинг диққатга сазовор муассасалари қаторига иврит тилини ўқитишга ихтисослашган мактаб, синагога, “Шалом” бухоро яҳудийлари маданий маркази ва“Амааян” хайрия марказини киритиш мумкин. Улар Буюк Ипак йўли шаклланганидан бери ушбу заминда яшаб келаётган бухоро яҳудийларининг аҳил диаспораси учун қадрдон маскан ҳисобланади.
Яҳудийларнинг Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган барча миллий маданий марказларида халқ ижодиёти кўргазмалари, яҳудий миллатига мансуб таниқли ёзувчилар, санъаткорлар, актёрлар билан ижодий учрашувлар, болалар ва ёшлар жамоаларининг концертлари ўтказилади. Анъаналар ва урфодатларнинг авлоддан авлодга мерос бўлиб қолиши, ўз халқининг тарихини севиш ва ўтмиш тажрибасини ҳурмат қилиш каби фазилатлар ёш авлодга айнан шу каби тадбирларда сингдирилади. РошАшана, Ём Кипур, Суккот, Ханука, ТубиШват, Пурим, Шавуот, Песах каби миллий байрамларда авайлабасраб келинаётган миллий либослардан фойдаланилади, яҳудийларнинг миллий таомлари тарғиб қилинади.