ТОШКEНТ ШАҲАР “АВДEТ” ҚРИМТАТАР МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗИ
Ўзбек ва қримтатар халқлари ўртасидаги илк тарихиймаданий алоқалар ХИХ асрнинг иккинчи ярмида қайд этилган бўлиб, бу — биринчи навбатда, ўз даврининг буюк ислоҳотчи педагоги, ёзувчиси ва публицисти Исмоил Гаспиралининг фаолияти билан боғлиқ.
1944 йили Қримдан депортация қилинган қримтатарларнинг аксарият қисми (151 мимг 604 кишидан иборат 35 минг 275 та оила)ни ўзбек халқи қабул қилган. Қримтатар халқининг Ўзбекистон пойтахтида яшайдиган зиёлиларининг саъйҳаракатлари билан 1997 йили Тошкент шаҳар “Авдет” (“Қайтиш”) қримтатар миллий маданий маркази ташкил қилинган бўлиб, тарихий ватанларидан йироқда яшаётган халқнинг она тили, анъаналари ва урфодатларини асраш, миллий маданий манбаларга қайтиш ушбу марказнинг асосий мақсадлари қилиб белгиланган.
Марказ фаолияти доирасида Ўзбекистон маданиятининг қримтатар миллатига мансуб таниқли арбоблари: ёзувчилар Шомил Алядин, ЧеркезАли, Нузет Умеров, Куртнезир; ҳайкалтарош Айдер Алиев; гобелистрассом Мустафо Чурлу, композиторлар Яхё Шерфетдинов, Эдем Налбантов, Иляс Бахшиш ҳаёти ва ижодига бағишланган маданиймаърифий тадбирлар ўтказилади.
“Авдет” қошида она тили ва рақс тўгараклари ташкил этилган. Марказ фаолларининг саъйҳаракатлари билан миллий маданият ва санъат, мусиқа ва қримтатар шеъриятига бағишланган кечалар уюштирилади. Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазмаларда қримтатар миллатига мансуб ўзбекистонлик рассомлар — Рустем Эминов, Мустафо Алиев, Гўзал Алиматова, Сейран Куртжамилларнинг ижод намуналари намойиш қилинмоқда.
Марказнинг “Аюдаг” жамоаси миллий маданий марказлар ўртасида ўтказиладиган минифутбол бўйича мусобақаларда мунтазам иштирок этиб келади.
Қримнинг ижод аҳли, жумладан аввал Ўзбекистонда яшаб кетган вакилларининг “Авдет” миллий маданий марказига ташрифлари анъанага айланган. Ўз навбатида, марказ фаоллари ўзларининг тарихий ватанларида ўтказиладиган тадбирларда, жумладан “Бахчисарай” халқаро қримтатар фестивали, Исмоил Гаспирали фаолиятига бағишланган халқаро конференцияларда иштирок этадилар.
Тошкентда чоп этилган “Исмоил Гаспирали ва Туркистон” мақолалар тўплами ва Қрим давлат индустриалпедагогика университети ректори, Украина Қаҳрамони, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фан доктори, профессор Февзи Якубовнинг “Эзгулик ҳақида” китоби марказ қошидаги кутубхонанинг нодир асарларидан ҳисобланади.
“Ветан” вокалчолғу ансамбли, “Хайтарма” ва “Қаранфил” гуруҳлари ижросидаги қримтатар қўшиқлари анъанавий Наврўз, баҳорги экин ишлари якинига багъишланган Хидирлез байрами, Рўза ва Қурбон ҳайитларининг янада жозибали ўтишини таъминлайди.