ТОШКEНТ ШАҲАР ДУНГАН МАДАНИЙ МАРКАЗИ

Ўзбек диёрига ХИХ аср охирларида кўчиб кела бошлаган дунганлар 2008 йили бу заминда яшаётганларига 130 йил тўлганини нишонладилар. Дунганлар асосан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида, шунингдек, Фарғона вилоятининг шаҳарларида истиқомат қиладилар. Асли келиб чиқиши Хитойнинг Шенси вилоятидан бўлган дунганларнинг кўпчилиги Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидаги Дунганмаҳаллада яшайдилар. Улар Ислом динига эътиқод қилиб, ҳаммаси хитой тилининг шенси лаҳжасида сўзлашадилар. 1990 йили ташкил этилган Дунган маданий марказининг асосий мақсади — дунган халқининг тарихий маданияти ва она тилини сақлаб қолишдан иборатдир.

Дунганлар қадимдан асосан деҳқончилик билан шуғулланиб келганлар, ҳозир ҳам Дунганмаҳалла ва маданий марказ фаоллари биргаликда “дунган” навли йирик қизил редиска, қўзоқлари 50–60 см “дендувигна” ловияси, дутсай — ёввойи саримсоқпиёз, сунзи — сичуан карами, битса — йирик баргли карам ва аччиқ дунган қалампири каби анъанавий дунган сабзавотларини етиштириш усулларини тарғиб қилиш билан ҳам шуғулланадилар.

Таълим дастури доирасида Дунганмаҳалланинг 42сонли ўрта мактабида дунган тилида ўқитиш йўлга қўйилган. Диаспоранинг турли ёшдаги вакиллари учун Тошкент, Самарқанд ва Бухоро, Хива ва бошқа шаҳарларидаги диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, дам олиш масканларига йўлланмалар ташкил қилинади.

Дунган маданияти ва санъати музейини ташкил қилиш мақсадида қадимги либослар, зебзийнатлар ва меҳнат қуроллари, уйрўзғор буюмларининг ноёб коллекцияси тўпланган. Ушбу коллекция Ўзбекистон Бадиий академияси кўргазмаларида ва республиканинг давлат музейларида, Марказнинг байрам тадбирларида намойиш қилинади.

Халқ ҳунармандчилигини тиклаш баробарида марказ қошида гулдўзи (гул солиб тикилган) кашта тўгараги фаолият кўрсатади.Ҳунармандчиликнинг бу тури дунганлар учун энг қадимий ҳисобланиб, асрлар давомида дунганларнинг либослари айнан шу гулдўзи кашталар билан безатилган. Тўгарак раҳбари Машало Мавхур бир вақтнинг ўзида “Пинту яняр” — анъанавий келинлар соч турмаги бўйича уста ҳисобланади. Марказ раиси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, тарихшуносетнограф Мане Савуровнинг “Дунган таомларининг сири” ва “Дунган оиласи” китоблари аждодлар меросини эъзозлаш ва янги авлодга етказишда катта аҳамият касб этади.

“Чинме” ҳаваскорлар ансамбли ижросидаги дунган халқ қўшиқлари халқимизнинг Наврўз, Мустақиллик, Конституция кунига бағишланган шодиёналар ва Хитой Халқ Республикаси миллий байрамлари муносабати билан ўтказиладиган байрам тадбирларида, ой календари бўйича нишонланадиган Янги йил — Чунсзе байрамида, шунингдек, дунганлар учун қадрдон бўлиб қолган Республика байналмилал маданият маркази тадбирларида ижро этилади.