ЎЗБEКИСТОН АРМАН МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗИ
Бизнинг ўлкамизда яшаган арманлар тўғрисидаги биринчи маълумотлар ИИИ–ИВ асрларда қайд этилган. ВИИ–ВИИИ асрларда қадимги Термизда арман черкови меъморчилиги услубига мос қилиб қурилган христианлар ибодатхонаси фаолият кўрсатган. Амир Темур замонасида жуда кўп арман қурувчилари, заргарлари, қуролсозлари ва тош йўнувчилари Самарқандда ишлаганлар.
1989 йили Тошкентда республикадаги биринчи арман маданий маркази ташкил этилган бўлиб, бу ташкилотнинг асосий вазифаси ёшларни арман халқининг кўпасрлик маданий мероси билан таништиришдан иборат бўлган. Кейинчалик, Самарқанд ва Андижонда ташкил этилган арман марказлари 2001 йилда Тошкент арман маданий маркази билан бирлашиб, Ўзбекистон Арман миллий маданий маркази ташкил қилинди.
Бу ерда ижтимоий, миллатлараро, маданиймаърифий тадбирлар ва ёшлар учун мўлжалланган дастурлар муваффақият билан амалга оширилмоқда. 1993 йилда марказ қошида лингвистика тўгараги ташкил қилиниб, унда арман халқининг 1600 йиллик тарихга эга ёзуви ҳамда арман тили асослари ўргатилади.
Айни вақтда Республика байналмилал маданият маркази ҳамкорлигида дунйода машҳур арманлар билан учрашувлар ташкил этиш ҳам йўлга қўйилган. Таниқли артист Шарл Азнаур билан учрашув “Шарқ тароналари”га Арманистондан ташриф буюрган делегасия вакиллари иштирокидаги давра суҳбатлари шулар жумласидандир.
2006 йилдан бошлаб ўзбекистонлик арманларнинг “Депи Апага” (“Келажак сари”) журнали чиқа бошлади.Журнал таҳририятининг ташаббуси билан “Наш очаг” клуби шакллантирилиб, клуб томонидан Тамарахоним (Тамара Артёмовна Петросян) Уймузейида ўтказиладиган адабиймусиқий кечалар пойтахт жамоатчилиги ҳаётидаги машҳур тадбирлар сифатида тан олинган.
Арман маркази қошида “Арвест” тасвирий ва амалий санъат студияси, “Эребуни” рақс мактаби, “Дар — Век” драматик студияси ишламоқда. Марказнинг спорт секцияси миллий маданий марказлар ўртасида минифутбол бўйича мусобақалар ўтказиш ташаббуси билан чиққан ва бу мусобақаларда “Апага” жамоаси уч маротаба ғолибликни қўлга киритган. Марказнинг “Тошкентлик арманлар” деб номланган қувноқлар ва зукколар жамоаси Ўзбекистон олий лигасининг чемпиони сифатида танилган.
Самарқанд ва Тошкентда фаолият кўрсатаётган арман черковлари Марказ билан ҳамкорликда Рождество, Пасха ҳамда Теарндарач, Вардавар, Муқаддас Узум ва Муқаддас таржимонлар кунлари каби қадимий байрамларни кенг нишонлайдилар. Арман миллатига мансуб, буюк санъаткор, халқ артисти Тамарахоним Петросян (1906–1991), маданият арбоби, мусиқашунос Ашот Петросянс (1910–1978), Ўзбекистон халқ рассомлари Варшам Еремян (1897–1963), Оганес Татевосян (1889–1974), Николай Карахан (1900–1970) каби намояндалари, шунингдек, Александр Мелкумов каби йирик ишлаб чиқариш корхоналарининг раҳбарлари мисолида ёшларни ватанпарварлик, ўз халқини севиш ва ўзини шахс сифатида доимо ривожлантиришга интилиш каби фазилатлар ўргатилади. Халқ анъаналарини ардоқлаш ва қўллабқувватлаш маънавий қадриятларни ривожлантиришга ёрдам берувчи ва катта тарбиявий қудратга эга бўлган ўзига хос мактабдир.