ЎЗБEКИСТОН ҚОЗОҚ МИЛЛИЙ МАДАНИЙ МАРКАЗИ
Қозоқлар қадимдан ўзбеклар билан ёнмаён яшаб келадилар, бу ҳолатни икки халқнинг тарихий яқинлиги ва турмуш тарзлари турличалиги билан изоҳлаш мумкин: кўчманчи ҳаётга мослашган қозоқлар, асосан, чорвачилик учун яроқли яйловларда истиқомат қилишган бўлса, ўзбеклар савдо марказлари ҳисобланган шаҳарларда ва деҳқончилик билан шуғулланишга яроқли ҳудудларда яшаганлар. Иккала халқ ҳам “уйингни тошлар билан эмас, дўстларинг билан ҳимоя қил” деган мақолга амал қилган ҳолда ҳамжиҳатлик ва тотувликда яшаганлар.
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда 800 мингдан ортиқ қозоқ истиқомат қилади: бу қозоқ этносининг Қозоғистон ташқарисида, МДҲ мамлакатларида яшайдиган энг йирик қисми ҳисобланади. 1992 йилнинг мартида қозоқларнинг биринчи қурултойи ўтказилиб, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази ташкил этилди. Бугунги кунга келиб ушбу марказ таркибида Қорақалпоғистон Қозоқ миллий маданий маркази, Бухоро, Жиззах, Навоий, Хоразм, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги унинг бўлинмалари, шунингдек, Тошкент шаҳар бўлинмаси иш юритади.
Марказ фаолияти қозоқ миллатига мансуб фуқароларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш, қозоқ тилини ўрганишга кўмаклашиш, қозоқ халқининг анъаналари ва урфодатларини асраш, ёшларнинг қозоқ тилида таълим олишларини таъминлаш мақсадида олий ва ўртамахсус таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш, ёш иқтидорларни қўллабқувватлаш каби турли йўналишларда олиб борилади.
Миллий маданий марказлар қошида фолклор, миллий ва эстрада ансамбллари, вокалрақс ва чолғу асбоблари жамоалари фаолият юритадилар. Марказ фаолларининг ташаббуси билан Навоий вилоятининг Конимех туманида тарихиетнографик музей, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Шахшам” этнография музейи очилган бўлиб, уларда қадимги меҳнат қуроллари, уйрўзғор буюмлари, миллий либослар ва безаклар намойиш қилинган.
Маданиймаърифий тадбирлар доирасида ҳар йили “Айтис” оқинлар мусобақаси, “Алтибақан”, “Тусаукесер”ва бошқа миллий байрамлар ўтказилади. Марказ раҳнамолиги ва иштирокида қозоқ миллий маданияти, адабиёти ва санъатининг Толи би, Айтеке би, Қазибек би, Абай, Жамбул, Мухтор Авезов, Собит Муқонов, Габит Мусрепов, Муқоғали Макатаев каби таниқли намояндаларининг юбилейлари нишонланади.
Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази “Ўзбекистон–Қозоғистон” дўстлик жамияти, Қозоқлар умумжаҳон ассоциацияси, Қозоғистондаги ўзбек маданий марказлари билан яқиндан ҳамкорлик қилади ва икки мамлакат халқлари ўртасидаги тарихий ва маданий алоқалар ривожланишига салмоқли ҳисса қўшиб келади.