Yangiliklar

Францияда “Халқаро тиллар фестивали”

Ҳар йили ноябрь ойида Франциянинг Тур шаҳрида Халқаро маданий алоқалар асосиацияси ташаббуси билан “Халқаро тиллар фестивали” бўлиб ўтади. Мазкур фестивалнинг мақсади дунёдаги барча халқлар тили ва маданиятини тарғиб қилиш, маданий, дўстлик алоқаларини ўрнатишдан иборат.

Фестивалга қатнашиш учун жуда кўплаб мамлакатлардан делегациялар ташриф буюради. Мазкур фестивалга 50 дан ортиқ халқларнинг миллий кўргазмаси ва маданий тадбири намойиш этилди. Булар Франция, Германия, Япония, Манголия, Португалия, Ветьнам, Курдистан, Мексика, Польша, Исроил, Доғистон, Бразилия ва бошқа давлатларнинг маданий марказлари ва дўстлик жамиятларидир. “Ўзбекистон — Франция” дўстлик жамияти аъзолари ҳам мазкур фестивалга катта тайёргарлик билан иштирок этдилар. “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти 22 стендда ўз миллий кўргазмасини намойиш этди. Ҳар бир жиҳозлар, тарқатма материаллар, миллий либослар ва миллий ширинликлар билан бойитилди.
        Фестивалда ҳар бир халқ тилини ўрганиш учун тил дарслари ташкил қилинди. Ўзбек тили дарсини Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессори, филология фанлари доктори Дулфуза Тешабаева ўтиб берди. Бир кунда икки марта ўтилган дарсда чет элликларга қисқа вақт ичида тез, осон ва содда педагогик методлар орқали ўзбек тилини ўргатилди. Дарс тарқатма материаллар ва слайдлардан фойдаланиб олиб борилди. Айниқса, дарсда ўзбек тилидаги шеър ва қўшиқлардан фойдаланиб ўтилгани чет эллик қизиқувчиларда яхши таассурот қолдирди.
Фестивалда намойиш этилган саҳна кўринишида ўзбек халқининг мумтоз қўшиғи “Муножот” ва хоразм рақси намойиш этилди. Саҳна кўринишида ўзбек халқининг урф-одатларини кўрсатиб берувчи “Келин салом” ва “Ёр-ёр” маросимларидан кўринишлар кўрсатиб берилди.
Бундан ташқари тадбирда Францияда таҳлил оладиган ўзбек ёшлари ҳам ташриф буюришди. Тур шаҳрининг мери келганларни қутлади, айниқса “Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти вакилларига алоҳида миннатдорчилик изҳор этди.
“Ўзбекистон-Франция” дўстлик жамияти
ижрочи директори                                                    Р.Х.Ширинова