2017 йил 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасига Япониянинг Маидзуру шаҳри мэри Рёзо Татами бошчилигидаги делегация ташриф буюрди ва Қўмита раҳбарияти билан учрашди.
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва ҳорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси (Қўмита), Ўзбекистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси ва “Ўзбекистон-Япония” дўстлик жамияти ҳамкорлигида ўтказилган ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, “Ўзбекистон–Япония” дўстлик жамияти ҳамда Қўмита аъзолари иштирок этдилар.
Меҳмонларга Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва ҳорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитаси ва мамлакатимизда фаолият олиб борилаётган “Ўзбекистон –Япония” дўстлик жамияти фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.
Делегация раҳбари жаноб Рёзо Татами самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдириб, Ўзбекистондаги катта ўзгаришларни кузатиб бораётганини, айниқса, 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни янада ривожлантириш Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон Япония тарихий алоқаларини ҳисобга олган ҳолда Р.Татами бошчилигидаги Маидзуру шаҳри маъмурияти, ўзбек халқи билан тарихий алоқаларни сақлаб қолиш, келажак авлод вакилларига ҳам ушбу алоқаларни етказиш ва Ўзбекистон билан яқин, дўстона муносабатларни ўрнатишда бевосита иштирок этишдан мамнун эканини билдирди.